Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё ҳамжамиятида Ўзбекистон маданий меросига қизиқиш юқори
17:59 / 2021-10-20

Халқаро медиа холлда "Ўзбекистон – маданиятлар ва цивилизациялар чорраҳаси: тарих ва бугунги кун" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков кейинги йилларда маданият соҳасидаги миллий қонунчиликни тубдан такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Мақом, бахшичилик мактаблари ривожланиши йўлида катта амалий ташаббуслар ҳаётга фаол жорий этилмоқда.  

Юнус Ражабий номидаги Миллий мусиқа санъати институти, махсус билим даргоҳларида, болалар мусиқа ва санъат мактабларида мақом ва бахшичилик санъатини мукаммал ўрганиш юзасидан пухта тизим яратилди. Санъатнинг ушбу бетакрор турлари бўйича халқаро фестиваллар юксак савияда ўтказилмоқда. Асосийси, санъат ва маданият йўналишидаги таълим сифати ошди. Бу йўналишдаги олий ўқув юртларига чинакам истеъдод соҳибларининг киришига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Театрлар, бадиий-ижодий жамоаларга эътибор янада кучайди.  

Давра суҳбатида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси бош директори Шоазим Миноваров буюк аждодларимиз меросини ўрганиш, турли диний конфессия вакилларининг аҳил ва ҳамжиҳатликда яшаши учун зарур барча шароитлар яратилганини таъкидлади. Маълумки, тарихимизда ислом цивилизацияси, маърифати, ислом Ренессанси алоҳида ўрин тутади. Ушбу цивилизацияларга пойдевор яратган аждодларимиз аниқ ва ижтимоий фанлар, тиббиёт, коинот илми, замонавий IT-технологиялар, сунъий интеллект ривожида, давлатчилик, шаҳарсозлик илми,  маданият, адабиёт, тасвирий санъат равнақида муҳим аҳамият касб этган.

 Ҳозирда мамлакатимиздаги илмий муассасалар, маърифат даргоҳларида  буюк аждодларимизнинг  ижодига мансуб 100 мингдан ортиқ манбалар бор. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида беш минга яқин қадимий манбалар бор. Уларни мукаммал ўрганиш, маъно-мазмунини тарғиб этиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.  

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бош директори Жалолиддин Сафоев миллий маданият ривожи ғоят кенг қамров ва миқёсли аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Ушбу тузилма миллий маданий меросимизни жаҳон миқёсида тадқиқ этиш, оммалаштиришда ҳам илғор лойиҳаларни ҳаётга фаол татбиқ этмоқда. Чоп этилаётган китоб-альбомлар, маърифий нашрлар, ўтказилаётган конгресс ва анжуманлар Ўзбекистон маданий меросига дунёда қизиқиш жуда катта эканини кўрсатмоқда.  

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг фаолияти хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.  

 

Назокат Усмонова, ЎзА