English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дунё бозори талабларига жавоб берадиган янги таълим йўналишларини очишимиз керак” (+видео)
11:20 / 2024-09-11

– Ўзбекистон Миллий университетини дунёнинг топ-1000 университетлари қаторидан жой олиши талабалар учун қандай имкониятлар яратади?

–Олийгоҳда кейинги йилларда қандай янги факультетлар очилди?  

Миллий матбуот марказида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг янги ўқув йилига тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда иштирок этган мутасаддилар журналистларнинг шу каби саволларига жавоб берди.  

1918 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Миллий университети дунёнинг топ-1000 университетлари қаторидан жой олган бўлиб, таълимнинг деярли барча фундаментал йўналишлари бўйича республикадаги таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.  

Бугунги кунда ҳам Миллий университет юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида жуда катта ишларни амалга ошириб келяпти.  

—Жумладан, университетимизда янги-янги таълим йўналишлари очилди, — дейди Университетнинг ўқув жараёнларини режалаштириш ва ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Воҳиджон Топилдиев. — Шундай йўналишлардан бири Сунъий интеллект, геодезия, картография, этнография йўналиши. Бундан ташқари бугунги кунда ижтимоий соҳа, психология соҳаси ҳам ривожланиб боряпти. Демак, биз келажакда дунё бозори талабларига жавоб берадиган янги таълим йўналишларини очишимиз керак.  

Шунингдек, тадбир давомида ўқув ишлари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, университетнинг Ахборот ресурс марказида талабалар учун  яратилган шароитлар, талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/qQJffQJeon4?si=YR0ZcrEc2t4umYtC" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,

Д.Ёқубов, У.Тўхтаев (видео)

ЎзА