French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё бўйича нефть қазиб олиш кўрсаткичи пандемия бошланганидан буён энг юқори даражага етди
18:57 / 2022-08-11

Июль ойида дунё бўйича қазиб олинган кунлик нефть 1,4 миллион баррелга кўпайиб, жами 100,5 миллион баррелни ташкил этди.

Бу пандемия бошлангандан буён энг юқори кўрсаткич бўлиб, Шимолий денгиз, Канада ва Қозоғистондаги қувватлар қайта тикланиши ҳамда Саудия Арабистонида “қора олтин” қазиб олиш миқдори оширилиши ҳисобига эришилди, дейилади Халқаро энергетика агентлигининг (ХЭА) августда эълон қилган маърузасида.

"Июл ойида дунё бўйича таклиф пандемиягача бўлган энг юқори даражага етди. Дунё бўйича кунлик нефть қазиб олиш кўрсаткичи 1,4 миллион баррелга ортиб, бир кунда жами 100,5 миллион баррелни ташкил этмоқда. 2020 йил январь ойидан буён энг юқори ҳисобланган ушбу кўрсаткичга Шимолий денгиз, Канада ва Қозоғистонда режали таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, аввалги қувватлар қайта тикланганидан кейин эришилди.

Бундан ташқари, ОПЕК+ квотасининг оширилиши эвазига Саудия Арабистони ҳам “қора олтин” қазиб олиш миқдори оширди", – дейилади маърузада. Хабарда айтилишича, Россияда нефт қазиб олиш кўрсаткичи жуда оз миқдорда ўсган.

Халқаро энергетика агентлигининг ҳисоб-китобича, жаҳон бозорига таклиф этилаётган нефт миқдори 2022 йилнинг иккинчи ярмида кунига бир миллион баррел ўсишни қайд этмоқда ва кунига жами 101,6 миллион баррелга етди.

Кутилишича, ОПЕК+ мамлакатлари томонидан нефть етказиб бериш кўрсаткичи 400 минг баррелга ошади, яъни Ливия, Қозоғистон ва Форс курфази мамлакатлари Россиядаги давом этаётган пасайишни қоплайди. Мазкур альянсга кирмайдиган мамлакатлар эса нефть етказиб беришни кунига 640 минг баррелга етказади, АҚШ ўсиш бўйича етакчи мамлакатга айланади.