French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони қанчага етди?
09:56 / 2021-05-23

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директорининг маълумот ва таҳлил бўйича ёрдамчиси Самира Асма дунё бўйича коронавирус қурбонларининг миқдори билан боғлиқ расмий маълумотлар икки-уч марта камайтирилган, деб ҳисобламоқда.

Унинг айтишича, бунда тахминан вируснинг 6-8 миллион нафар қурбонлари назарда тутилади, дейилади “Channel News Asia” маълумотида.

Асманинг таъкидлашича, инфекция қурбонлари сонига аниқлик киритиш учун ташкилот кўп мамлакатлар билан ҳамкорлик қилади. “Worldometers” маълумотига кўра, 3 миллион 451 нафар бемор касаллик қурбони бўлган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидагилар эса қурбонларнинг бир қисми бошқа касалликлардан даволанмагани туфайли оламдан ўтганини таъкидлайди. Бундан ташқари, қурбонларнинг бир қисми умуман тест топширмаган. Шунингдек, ҳамма мамлакатлар ҳам касаллик қурбонлари бўйича аниқ маълумотни тақдим этмаган.