Дунё бўйича COVID-19 дан касалланиш ҳолати 9 фоизга камайди
2022 йилнинг 15 августидан 21 августигача дунё бўйича COVID-19 касаллиги билан боғлиқ ҳафталик кўрсаткич аввалги ҳафта билан таққослаганда 9 фоизга камайган, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тарқатган маълумотда.
Ўтган етти кун давомида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 5,3 миллионта янги ҳолат аниқланган. Аввалги ҳафтага қараганда бу ҳафта ўлим ҳолатлари 15 фоизга камайган. Шундай қилиб, ўтган ҳафта жаҳон бўйича коронавирус касаллигидан ўлим ҳолати 14 мингдан кўпроқни ташкил тган.
2022 йил 21 август ҳолатида дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони жами 593 миллион кишига етгани айтилмоқда. Коронавирус шу кунгача сайёрамиз аҳолисининг 6,4 миллионини орамиздан олиб кетди, кейилади ЖССТ хабарида.