Internet Societu Foundation ва World Data Lob (интернет-жамоатчилик фонди ва дунё лаборатория маълумотлари) аниқлашича, дунё аҳолисининг 18 фоизи кунига ҳатто 40 дақиқа ҳам интернетга уланиш имкониятига эга эмас. Бу маълумотлар БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларида келтирилган 2020 йилгача энг кам ривожланган мамлакатларда аҳолининг интернетга улана олишини таъминлаш режасидан жуда узоқ дейилади хабарда.
Internet Societu Foundation бош дастури директори Шон Робинсоннинг таъкидлашича, интернетга уланиш глобал миқёсдаги қашшоқликни қисқартириш учун муҳим аҳамият касб этади. Кам даромад топаётган кишилар учун интернетга уланиш яхши иш қидириш, маълумот ва таълим олиш имконияти беради.
Пандемия даврида интернет ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини кўрсатди. Бу кўпчиллик учун қутқарув чамбараги, шу боис интернетга уланиш барча учун жуда зарур бўлиб, мамлакатнинг иқтисодий ўсишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Рақамли технология кичик ишлаб чиқарувчиларнинг катта бозорларга қўшилиш имконини беради. Бу дунёдаги барча эҳтиёжманд одамларга ўз даромадларини ошириш учун ажойиб имкониятдир.
Тадқиқотлар натижасига кўра, рақамли технологияларга уланиш имкониятиги эга бўлмаган дунё аҳолисининг ярми Африкада (709 миллион киши) яшар экан. Бурунди, Мадагаскар, Малави, Гвинея-Бисау, Того, Марказий Африка Республикаси, Руанда ва Замбия рақамли қашшоқлари энг кўп истиқомат қиладиган мамлакатлардир. Хабарда интернет масаласи Венесуэла ва Яманда ҳам ёмон экани айтилган.
Гендер тафовути нуқтаи назаридан олиб қараганда, рақамли технологиялардан фойдаланиш масаласида аёлларнинг аҳволи эркакларникидан анча ёмон. Улар рақамли қашшоқлик индекси бўйича 52 фоизни ташкил қилган.