Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё аҳолиси 8 миллиардга етди
18:46 / 2022-08-15

Дунё аҳолиси расман 8 миллиард кишига етди. Бундай маълумотлар 14 август куни сайёра аҳолисининг виртуал ҳисоблагичини ўз ичига олган Countrymetrics.info порталида қайд этилган.

Шу билан бирга, эркаклар сони 4 миллиарддан сал кўпроқ, аёллар сони эса 3,9 миллиардни ташкил этади.

Шунингдек, сайёра аҳолиси учун ўлимнинг учта энг кенг тарқалган сабаби маълум қилинди. Биринчи ўринда юрак-қон томир касалликлари – 2022 йилда 5,9 миллион ҳолат, инсульт – 4,2 миллион ва пастки нафас йўлларининг ўткир инфекциялари – 2,1 миллион.

Аввалроқ БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти Ер юзидаги одамлар сонининг ўсиши бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этган эди, унга кўра, 2022 йил 15 ноябрда дунё аҳолиси 8 миллиардга етиши керак эди, 2080 йилларга бориб эса 10,4 миллиардга етиши кутилмоқда, деб ёзади "The Wall Street Journal".

Кейинчалик, Австриянинг демография ва глобал инсон капитали маркази қилган тахминга кўра, ер аҳолиси 10 миллиард кишидан ошиб кетмаслиги мумкин. Марказ экспертларининг фикрича, пасайиш 2070 йилга келиб 9,6 миллиардга етганидан кейин бошланади.

Австрия демография маркази директори фикрига кўра, Африка ва Осиёда аҳоли ўсиш суръатлари аввалгисидан паст бўлади. Шунингдек, Хитойда аҳоли сонининг ўсиши сезиларли даражада пасайишини кутаётганини таъкидлади.

ЎзА