Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COVID-19 беморлари учун вақтинчалик госпиталлар ташкил этилди
08:20 / 2020-04-16

ФОТОРЕПОРТАЖ

Коронавирус пандемияси пайтида дунё мамлакатларидаги шифохоналарга бир вақтнинг ўзида жуда кўп беморлар олиб келинмоқда. Бу эса қатор муаммоларни келтириб чиқараётир. Касалланганлар сони ошиб кетгани боис кўп шаҳарларда турли объектларда вақтинчалик госпиталлар очиляпти. Ҳатто стадионлар ва черковлар ҳам жиҳозланмоқда. "РБК" шу ҳақида фоторепортаж тақдим этди.

Бразилия

5 гос.jpg

Сан-Паулунинг Пакаэмбу стадионидаги 200 ўринли вақтинчалик госпитал. Ушбу мамлакатда касалланганлар сони 26 мингга яқинлашиб қолди.


Испания

8 расм.jpg



Мадриддаги IFEMA экспомарказда беморлар учун қўшимча ўринлар. Испания вирусни юқтириш бўйича дунёда АҚШдан кейин 2-ўринда турибди. Бу мамлакатда 174 мингдан ортиқ бемор аниқланган.


АҚШ


3 гос.jpg

Гудзон дарёсидаги АҚШ ҳарбий денгиз кучларига тегишли кемадаги минг ўринли госпиталь. АҚШ вирус тарқалиши бўйича дунёда биринчи ўринда турибди — 609 мингдан зиёд. Мамлакатда оммавий офат режими эълон қилинган.

Эрон

1 гос.jpg

Теҳрондаги йирик савдо марказларидан биридаги беморлар учун мўлжалланган ўринлар. Эрон коронавирус тарқалган дунёдаги дастлабки давлатлардан биридир.
Айни пайтга келиб у ерда беморлар сони қарийб 75 минг нафарга етган.


Индонезия

7 расм.jpg


Жакарта шаҳридаги Кемайоран округи спорт қишлоғидаги вақтинчалик госпиталь. Мамлакатда беморлар 5 минг 100 нафардан ошган.


Буюк Британия

вб.jpg



Кардифф шаҳридаги Principality Stadiumʼдаги минг ўринли госпиталь. Буюк Британияда беморлар сони қарийб 95 минг нафарга етди. Яқинда мамлакат бош вазири Борис Жонсон коронавирусдан тузалиб чиқди.

АҚШ

дет.jpg

Детройт шаҳридаги минг ўринли вақтинчалик госпиталь. Одатда бу жойда халқаро автосалон ўтказилар эди.

Кения

9.jpg

Найроби шаҳридаги Ага Хон университети шифохонаси қошида тайёрланган дала госпитали.


Буюк Британия

10.jpg

Лондондаги "ExCel" экспомарказда жойлаштирилган вақтинчалик шифохона. Иккита бўлинмадан иборат ва ҳар бири 2 минг ўринли.


Филиппин

ж.jpg

Маниладаги йўловчи кемасидан ҳукумат карантин маркази сифатида фойдаланмоқчи. Бу давлатда вирусга чалинганлар сони 5 минг 400 нафардан ошган.


АҚШ

4 гос.jpg


Нью-Йоркдаги авлиё Иоанн черковидаги 400 ўринли вақтинчалик госпиталь.