French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё матбуоти саҳифаларида
12:37 / 2020-06-23

ДУШАНБЕ. Тожикистоннинг «Ховар» Миллий ахборот агентлиги хабар беришича, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб Uzbekistan – mysecondhome (Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим) номли иммиграция визасининг янги турини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорида кўзда тутилган, деб хабар қилади «Ўзбекистан 24» телеканали

1.jpg

ДУШАНБЕ. Тожикистоннинг «Ховар» Миллий ахборот агентлиги хабар беришича, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб Uzbekistan – mysecondhome (Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим) номли иммиграция визасининг янги турини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорида кўзда тутилган, деб хабар қилади «Ўзбекистан 24» телеканали.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси департаменти бошлиғи Шуҳрат Исоқовнинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжатнинг асосий мақсади – бой академик билимларга, ҳаётий кўникмаларга, шунингдек, юқори даромадга эга фуқароларни Ўзбекистонга яшаш учун жалб қилишдир.

– Улар мамлакатимизда ўзлари ёки оила аъзолари билан бирга истиқомат қилишлари, ўз билимларини жорий этишлари, капитал киритишлари мумкин, – деб қайд этди у.
2.jpg
«Uzbekistan. Safetravelguaranteed» – «Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган» санитария-эпидемиологик тизими жорий этилмоқда. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган чет эллик сайёҳга 3 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлаб берилади, деб хабар беради, “Ўзбекистон 24” телеканали.

3.jpg
БИШКЕК. “Кабар” ахборот агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон Қозоғистон ва Афғонистон чегарасидаги иккита назорат-ўтиш пунктида Fast track тизимини жорий этади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя этган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатда Давлат божхона қўмитаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан биргаликда “Ғишткўприк” (Қозоғистон) ва “Хайратон” (Афғонистон) халқаро назорат-ўтказиш пунктларида “Fast track” чегарадан тезкор ўтиш механизмини жорий этиш белгиланган. Унда бир нафар фуқаронинг барча расмийлаштириш таомилларидан 20 дақиқада ўтиши кўзда тутилган. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган чет эллик сайёҳга 3 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлаб берилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда янги иммиграция визаси жорий этилади. Яна бир янгилик – Ўзбекистонда янги дор йўллар қурилишига субсидия ажратиш механизми пайдо бўлади. Сармоядор ҳар ярим километр дор йўли учун 1 миллиард сўм миқдорида маблағ олади. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат аэропортларида маҳаллий ва хорижий авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш нархларини ҳам тенглаштирди. Шу билан бирга ёқилғи нархини қайта кўриб чиқиш ҳам топширилди.

4.jpg
«Феникс» (凤凰网,

Хитойда Россия Федерациясининг Сибирга жойлаштириладиган гибертовушли ракеталаридан хавотирланишмоқда. Хитойнинг «Феникс» нашри Россия ҳарбийларининг сўзларига таянган ҳолда, Россиянинг гипертовушли ракеталарини Сибирга жойлаштириш сабаблари ҳақида маълум қилади.

Пекиннинг тақдим этган маълумотларига кўра, руслар шу билан Ўрта Осиё, Узоқ Шарқ ва Арктикадаги ўз манфаатларини “бекитишмоқчи”. ХХР нинг икки нафар ҳарбий шарҳловчиси – Чэн Ханьпин ва Юань Чжоу ушбу материал бўйича ўз фикрини билдиришди. Экспертларнинг фикрича, 2021 йилда Россия Сибирдаги ҳарбий базаларига “Ханжар” номли гипертовушли ракеталар билан қуролланган самолётларини жойлаштиради.

Коронавируснинг олдини олишга ёрдам берадиган восита аниқланди

Россия янгиликлар Федерал агентлигининг хабар беришича, оддий ош тузи коронавирус инфекциясига қарши ажойиб восита ҳисобланар экан. Бу ҳақда РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

Ушбу инфекциядан ҳимояланиш учун тузли сув қилиб, бурунни чайиш керак. Мутахассисларнинг фикрича, натрий хлорид организмда бактериал ва вирус патогенларини камайтириши мумкин. Ҳар бир хонадонда ош тузи бор, шу боис, бу энг оддий ва осон профилактика усулидир. Коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг йўқлиги, инсонлардаги иммунитетнинг пастлиги, касалликка қарши қаратилган чораларнинг кечикканлиги, юқори даражадаги глобализация ушбу касалликнинг дунё бўйлаб тез тарқалишига сабаб бўлди.

ДУШАНБЕ. Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматидан (Sputnik) маълум қилишларича, 20 июнда Россия ҳудудида вафот этган 50 нафар Тожикистон фуқаросининг жасади махсус автотранспортда ватанига етказилган.


Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларнинг ўлим сабабларини очиқламади. Фуқароларининг жасади қатор расмий талаблар ва шошилинч ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг Россияда истиқомат қиладиган Тожикистон фуқароси ва тегишли идоралар ҳамкорлигида қайтарилди. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари бўлган худди шундай рейс 16 июнда Россиядан Тожикистонга юборилган эди.

Илм-фан ва техника янгиликлари

BostonDynamics компаниясининнг Spot исмли робот ити сотувга чиқарилди. Робот 74,5 минг АҚШ долларига баҳоланди.

Spot робот итига АҚШда 1000 доллар миқдорида олдиндан тўловни амалга оширган ҳолда буюртма бериш мумкин. Зинадан юқорига чиқа оладиган ва тўсиқларни енгиб ўта оладиган ушбу робот энг енгил ҳисобланади. Унинг оғирлиги 25 килограмм. Spot махсус механизм ёрдамида эшикни очади. Бостон шифохоналарида робот ит COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар билан мулоқот қилишлар сонини камайтиришда қўлланилган.

Spot робот итига қўшимча равишда планшет, микрофон ва динамикалар ҳам ўрнатилган. Шифокорлар видеоалоқадан фойдаланиб, хавфсиз масофада бўлгани ҳолда, беморнинг аҳволи ва касаллик белгилари ҳақида билиб олиш имконига эга бўлганлар. Spot инсон иштирокисиз ҳам беморнинг ҳарорати, юрак уриши ҳамда қондаги кислород миқдорини ўлчай олади.

5.jpg

Spot робот ити Сингапурдаги истироҳат боғларидан бирида сайр қилиб юриб, боғ ҳудудидаги йўловчиларга пандемия давридаги қоидалар ҳақида маълумот беришда ҳам қўлланилган. Шунингдек, Spot қурилиш бизнеси, Массачусетс полициясида ҳам қўлланилди. У шубҳали қурилмани текшириш ёки қуролли жиноятчилар яшириниши мумкин бўлган бинога кириш зарур бўлган ҳолларда ишлатилган. Spot экинлар ва ер ҳолатини кузатиши ва бунда олинган маълумотларни агрономларга юбориб туриши, чорва ҳайвонларини ўтлатиши ҳам мумкин. Робот итини яратувчилар унинг тепаликларга осон чиқа олиши ва орқаси билан йиқилиб тушгудек бўлса, туриб кетиши учун конструкциясини янада яхшилашган.

6.jpg

“Дунё матбуоти саҳифаларида” номли янги рукнимизга оид таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.