Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё мамлакатларининг Глобал рақобатбардошлик индекси эълон қилинди
14:48 / 2019-10-09

Глобал рақобатбардошлик индекси глобал тадқиқотлар ва иқтисодий рақобатбардошлик даражаси бўйича дунё мамлакатларининг рейтинги ҳисобланади.


Глобал рақобатбардошлик индекси глобал тадқиқотлар ва иқтисодий рақобатбардошлик даражаси бўйича дунё мамлакатларининг рейтинги ҳисобланади. Мазкур рейтинг Жаҳон иқтисодий форуми методологиясига биноан оммага тақдим этиладиган статистика ва компания раҳбарларининг глобал сўрови натижаларига асосланган. 

Рейтингнинг 2018 йил бўйича натижаларига кўра, глобал рақабатбардошлик кучли ўнталигига ушбу давлатлар кирган: 

photo5253622555477126163.jpg
Сингапур (84,8 балл) 

Сингапур бозор иқтисодиёти юқори ривожланган ва солиқ даражаси паст бўлган мамлакатдир. Мамлакатда электроника, кемасозлик ва молиявий хизматлар сектори ривожланган. Биотехнология соҳасида ҳам кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

photo5255701963893484620.jpg
Америка Қўшма Штатлари (83.7 балл) 

AҚШ номинал ялпи ички маҳсулот бўйича жаҳонда биринчи ва харид қилиш қобилияти тенглиги бўйича иккинчи ўринда туради. Мамлакат иқтисодиёти юқори даражада ривожланган. Аҳолиси дунё аҳолисининг атиги 4.3 фозини ташкил этишига қарамай, америкаликлар дунёдаги жами бойликнинг 40 фоизига эгалик қилади.

AҚШ ўртача иш ҳақи, инсон тараққиёти индекси, жон бошига ялпи ички маҳсулот ва меҳнат унумдорлиги каби қатор ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича жаҳонда етакчилик қилмоқда. 

photo5253622555477126165.jpg
Гонконг ( 83.1 балл) 

Гонконг халқаро молия ва савдонинг муҳим марказларидан. Ҳудуд иқтисодиёти эркин бозор, паст солиққа тортиш ва давлат аралашувига йўл қўйилмасликка асосланади. 

Гонконг оффшор ҳудуд бўлиб, эркин порт сифатида импорт учун божхона тўловларини тўламайди, қўшимча қиймат солиғи белгиланмаган.


Нидерландия (82.4 балл) 

Нидерландия юқори даражада ривожланган пост-индустриал иқтисодиётга эга. Мамлакатнинг Роттердам , шунингдек Эймяйден, Дордрехт, Aрнем ва Наймеген каби соҳил шаҳарлари оғир саноат - нефтни қайта ишлаш, кимёвий ишлаб чиқариш, қора металлургия ва машинасозлик соҳаларига ихтисослашган. Денгиз соҳиллари бўйида шамол энергияси фермалари жойлашган. Шоколад, сигаралар, пиво ишлаб чиқариш ҳам ривожланган. 

photo5256086221732555787.jpg
Швейцария(82.3 балл) 

Швейцария дунёдаги энг ривожланган ва бой давлатлардан бири. Мамлакат минерал ресурсларга деярли эга бўлмасада, саноати тараққий этган, қишлоқ хўжалиги юқори маҳсулдор.

Швейцарияда олтинни тозалаш бўйича дунёдаги энг йирик заводлардан тўрттаси жойлашган. Шунга кўра, бу мамлакат қимматбаҳо металлар импорти ва экспорти бўйича ҳам жаҳонда етакчи. 

photo5253622555477126166.jpg
Япония ( 82.3 балл) 

Япония - ҳаёт даражаси жуда юқори бўлган ривожланган мамлакат ҳисобланади. Кунчиқар юрт умр кўриш давомийлиги бўйича жаҳонда энг юқори ва гўдаклар ўлими даражаси бўйича энг паст кўрсаткичларга эга. 

Банк хизматлари, суғурта, кўчмас мулк, транспорт, чакана савдо, телекоммуникация ва қурилиш соҳалари мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутади.

Японияда йирик ишлаб чиқариш қувватига эга автотранспорт, электроника, дастгоҳлар, пўлат, кемалар, кимёвий маҳсулотлар, тўқимачилик ва озиқ-овқат заводлари мавжуд. 

photo5256086221732555788.jpg
Германия (81.8 балл) 

Германия - иқтисодиёти жадал ривожланаётган давлатлардан. Бир қатор саноат ва технологик соҳаларда глобал етакчи. Экспорт ва импорт ҳажми бўйича жаҳонда учинчи ўринда туради. 

Германия ҳаёт даражаси жуда юқори бўлган ривожланган мамлакат ҳамдир. Бу ерда ижтимоий таъминот, универсал соғлиқни сақлаш тизими, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бепул олий таълим қўллаб-қувватланади. 

photo5253622555477126168.jpg
Швеция (81.2 балл) 

Швеция диверсификацияланган ва рақобатбардош иқтисодиётга эга. Мамлакатда ABB, Atlas Copco, Oriflame, Saab AB, Saab Automobile AB, Scania, Volvo, Volvo Trucks, Ericsson, TELE2, AB Electrolux, TetraPak, Alfa Laval, SKF, H&M каби 50дан зиёд глобал компаниялар фаолият олиб бормоқда. Швецияда инновациялар юқори даражада ривожланган, доимий равишда модернизация қилинадиган инфратузилма мавжуд. 

photo5256086221732555790.jpg
Буюк Британия (81.2 балл) 

Буюк Британия иқтисодиёти ялпи ички маҳсулот ҳажми ва харид қобилияти тенглиги бўйича дунёда 10-ўринда туради. Банк, суғурта, брокерлик хизматлари, шунингдек, компьютер дастурлари бўйича жаҳон экспортининг 10 фоизи Қироллик ҳиссасига тўғри келади. 

photo5255701963893484626.jpg
Дания (81,2 балл) 

Дания - юқори даражада ривожланган саноат ва аграр мамлакатдир. Миллий даромадда саноатнинг улуши 40 фоиздан зиёд.

Мамлакат аҳоли жон бошига тўғри келадиган ташқи савдо ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринда туради.

Дания Европада энг барқарор иқтисодиётга эга мамлакат сифатида мувозанатли давлат бюджети, барқарор валюта, паст фоиз ставкалари ва паст инфляция даражалари билан ажралиб туради.