French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё қиличбозлари Тошкентда беллашмоқда
10:52 / 2019-09-05

Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро турнири бошланди.


Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро турнири бошланди.

Халқаро турнир Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси, Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIЕ) ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Унда мамлакатимиз вакилларидан ташқари Россия, Буюк Британия, АҚШ, Италия, Сингапур, Малайзия, Филиппин, Бразилия, Туркия, Грузия, Хитой, Афғонистон, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби бир қатор давлатларнинг энг кучли спортчилари иштирок этмоқда.

– Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур мусобақага юқори савияда тайёргарлик кўрди, – дейди терма жамоамиз устози, италиялик мутахассис Александр Традоли. – Турнирда спортчиларимиз муносиб иштирок этиши учун хориждаги энг машҳур қиличбозлик марказларида ўқув-машқ йиғинлари ўтказилди.

5-6 сентябр куни қиличбозлар мусобақанинг рапира йўналишида ўзаро рақобатлашади, шпага бўйича ўтадиган баҳслар 7-8 сентябрда бўлиб ўтади.