Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 45 миллион кишидан ошди
11:53 / 2020-10-30

Коронавирусга энг кўп чалинган беморлар АҚШда қайд қилинди, ундан кейин Ҳиндистон ва Бразилия бормоқда.


Дунёда қайд қилинган коронавирусга чалиниш ҳолати 45 миллион кишидан ошди, деб маълум қилди Жонс Хопкинс университети. Мазкур илмий марказ АҚШда федерал ва маҳаллий ҳукуматлар ҳамда ОАВ ва бошқа очиқ манбалардан тарқатилган маълумотларни умумлаштириб боради.

Университетнинг маълумотига кўра, ҳозиргача дунёда 45 миллион 18 минг 354 киши коронавирусга чалинган. COVID-19га чалинган 1 миллион 181 минг 27 бемор вафот этган.

Коронавирусга энг кўп чалинган беморлар АҚШда қайд қилинди, ундан кейин Ҳиндистон ва Бразилия бормоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус инфекциясини COVID-19 пандемияси, деб эълон қилди.