Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё қай тарзда карантиндан чиқяпти?
09:05 / 2020-06-02

Мадрид ва Барселонада яқинлар билан учрашувларга рухсат берилди, аста-секин айвонли кафе, барлар очилмоқда.


Мадрид ва Барселонада яқинлар билан учрашувларга рухсат берилди, аста-секин айвонли кафе, барлар очилмоқда.

Атлантика океани қумли соҳилларида, шунингдек, Андалусия минтақасида жойлашган испан пляжлари ишлай бошлади. Душанба кунидан бу ерларда чўмилиш мумкин.

Ҳозиргача айни манзиллар фақат спорт билан шуғулланиш учунгина очиқ эди. Пляжларда дам олишга рухсат берилган бўлса-да, соғлиқни сақлаш тизими маҳаллий хизматчилари кирувчилар сонини чегаралаш, қолаверса, ҳимоя экранлари ўрнатиш ва соябонларни тўрт метрлик оралиқ масофани сақлаган ҳолда жойлаштиришни тавсия этмоқда.

Чехия кўчаларида тиббий ниқоб тақиб юриш мажбурийлиги бекор қилиняпти, меҳмонхоналар, фитнес марказлари, сауналар, ресторан, кафелар очиляпти, иштирокчилар сони 300 нафаргача бўлган оммавий тадбирлар тикланяпти.

Грецияда 25 майдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари ишлай бошлади, оролларга чиқишга рухсат берилди. Мамлакатга сайёҳларни қайтариш чоралари кўрилмоқда — эпидемик вазият яхши бўлган давлатлардан келадиган хорижликлар учун коронавирусга тест натижаси талаб этилмайди.

_112438973_gettyimages-1214679833.jpg

Хорватия ҳукумати 15 июндан барча туристларга чегараларни очишни мўлжаллаяпти, бу вақтга келиб, чет эллардан ташриф буюрадиганлар учун карантин ҳолати бекор қилиниши ваъда қилинган.

Қирғизистонда жамоат транспорти ҳаракати тикланди, Бишкекда музейлар, кафе ва бассейнлар ишлай бошлади.

Ҳаммадан олдин карантиндан босқичма-босқич чиқа бошлаган Германияда, афсуски, кейинги кунларда зарарланиш ўчоқлари қайд этилиши давом этди. 2 та йирик ўчоқ гўшт комбинатларида топилди. Юзлаб мижозлари вирус ташувчилар экани аниқланган баптистлар черкови ҳам “қора рўйхат”га тушди.

Туркияда эпидемиологик вазият Европадагига нисбатан қулайроқ. Тиббиёт ходимларининг эътирофича, ҳукумат фуқароларни оммавий равишда тестдан ўтказишни бошлаб, вирус аниқланган кишиларни зудлик билан яккалаб, тўғри қарорлар қабул қилган.

Душанба куни Франция ҳукумати изоляция тартибларини юмшатишнинг янги босқичи бўйича йўл харитасини тақдим этди. Мазкур ҳужжат бар ва ресторанлар, шунингдек меҳмонхоналар ва кемпинглар очилиши эҳтимолини назарда тутувчи йўриқномадан иборат бўлади. Қолаверса, французларга таътилни қандай ўтказиш мумкинлиги тўғрисида ҳам тушунтириш берилади.

Бинобарин, бир кун олдин вазирлардан бири жорий қилинажак енгилликлар чет элларга, ҳатто қўшни Италия ва Испанияга ҳам чиқишни назарда тутмаслигига шама қилди.