Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё матбуоти саҳифаларида
19:30 / 2020-06-25

Хорижий мамлакатлар ОАВ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага уюштирган ташрифини қизғин муҳокама қилмоқда.


Хорижий мамлакатлар ОАВ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага уюштирган ташрифини қизғин муҳокама қилмоқда. Москва шаҳрида ОАВ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради ТАСС.

Россия раҳбари Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан уюштирилган тантаналарда иштирок этиш учун Москвага ташриф буюргани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди ҳамда Россия ва Ўзбекистон ўртасида ноёб стратегик ва иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилганини қайд этди.

24 июнда Ўзбекистон Қуролли Кучлари бўлинмасининг 75 нафар аскари Қизил майдон бўйлаб биринчи марта юриб ўтди. Уруш йилларида Ўзбекистондан 2 миллион нафар киши фронтга кетган, 500 минг киши ҳалок бўлган, 130 минг киши эса бедарак йўқолган. Бундан ташқари, ўша йилларда республика СССРнинг барча ҳудудларидан эвакуация қилинган икки миллион нафардан ортиқ фуқароларни қабул қилган ва «том маънода фронт манфаати учун ишлаган» бир неча саноат корхоналари ҳам шу ерга кўчирилган.

«Буларнинг бари бизнинг умумий тарихимиз, умумий ютуғимиз ва умумий ғалабамиздир», - деди В. Путин. Россия ва Ўзбекистон мустақил давлатлар сифатида ривожланиб бормоқда, шу билан бирга ўртамизда «мутлақо ноёб стратегик ва иттифоқчилик муносабатлари» ўрнатилган. «Биз иқтисодиёт ва махсус хизматларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатлар йўналиши бўйича ишлаяпмиз, биргаликда терроризмга қарши курашяпмиз, қуролли кучларимиз ҳам ҳамкорлик қилишмоқда. Гуманитар соҳа - таълим, маданият бўйича ҳамкорликка катта эътибор қаратяпмиз», - деди В. Путин.

«Бу иттифоқчилик муносабатларимизнинг яққол белгисидир, - деди Россия Президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан бўлган учрашувда. – Менимча, 75 кишидан иборат Ўзбекистон Қуролли Кучлари бўлинмаси аскарлари Москва Қизил майдонида йиғилишди», — дея Владимир Путиннинг гапларини етказди Кремль матбуот хизмати.- «Биринчи марта», — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

003.JPG

РИА Новости. Спутник. Владимир Путин Шавкат Мирзиёевнинг 9 май куни Тошкентда Ғалаба боғини очганидан хабар борлигини қайд этди. Ўзбекистон Президенти Владимир Путинни Ўзбекистонга ташрифи чоғида ушбу ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишга таклиф этди. Россия Федерацияси Президенти уруш йилларида айнан Ўзбекистон бутун Иттифоқнинг барча ҳудудларидан одамларни қабул қилган СССР таркибидаги республикалардан бири бўлгани ва умумий ғалабага эришишни таъминлаган кўплаб саноат корхоналари бу ерга кўчирилганини қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Россия томонига Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғи мемориал мажмуаси фондини бойитиш, шунингдек, Ўзбекистон халқининг Ғалабага қўшган ҳиссаси тўғрисида янада ишончли статистикани яратиш учун архив материаллари билан таъминлашга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

002.JPG

P/S: «Дунё матбуоти саҳифаларида» номли янги рукнимизга оид таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.