Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дубайдан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйилди
10:04 / 2022-09-21

Хорижий авиакомпанияларни мамлакат авиация бозорига жалб этиш, янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш орқали парвозлар географиясини кенгайтириш, бу орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида олиб борилётган саъй-ҳаракатлар натижасида нафақат пойтахт Тошкент шаҳри, балки вилоят шаҳарларидан ҳам хорижий авиакомпанияларни жалб этган ҳолда халқаро йўналишларда мунтазам парвозлар йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортида FlyDubai авиакомпаниясининг Дубай – Самарқанд йўналишида илк қатновни амалга оширувчи ҳаво кемаси тантанали равишда кутиб олинади.  

Авиакомпания томонидан Дубай – Самарқанд – Дубай йўналишда парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Ушбу йўналишда мунтзам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиши билан ҳам аҳамиятлидир. 

 

ЎзА