Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дубайда ўтган анжуманда Ўзбекистоннинг антидопинг сиёсати эътироф этилди
12:11 / 2025-06-18

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилган спортда антидопинг соҳасига оид 20-Осиё/Океания минтақавий ҳукуматлараро вазирлар учрашувида WADA томонидан кодексга риоя этилишини мониторинг қилишдаги глобал назорат механизмлари ва бошқа долзарб антидопинг масалалари хусусида сўз борди.

Муҳокамалар давомида Осиё минтақавий антидопинг агентлиги ва WADA ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва уни самарали амалга ошириш механизмлари, 2027 йилда янгиланиши кутилаётган WADA кодексининг асосий йўналишлари ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.  

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги директори А.Содиқов бошчилигидаги мамлакатимиз мутахассислари минтақада соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш, антидопинг сиёсатини кучайтириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда спортчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, спортчилар, миллий терма жамоалар билан ўтказилган семинарлар борасида халқаро экспертларга сўзлаб берди.  

20-Осиё/Океания минтақавий ҳукуматлараро вазирлар учрашувида иштирок этган халқаро ташкилотларнинг вакиллари, мутахассислар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаол иштироки орқали мамлакатда антидопинг тизимини такомиллаштириш, халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда WADA ва бошқа минтақавий агентликлар билан яқин ҳамкорлиги борасидаги ижобий натижаларни юксак баҳолади.  

Т.Рўзиев, ЎзА