Дубайда Олтин кўча қурилади
“Ithra Dubai” ишлаб чиқариш корхонаси Дубайнинг Олтин тумани лойиҳасини расман ишга туширди.
Бу манзил тилла тақинчоқлар, қимматбаҳо заргарлик буюмлари савдоси учун махсус майдонга айланади.
- Биз соҳа тарихида янги боб очяпмиз, - дейди жамоа раҳбари Исам Галадорий. - Бу лойиҳа орқали савдогар, сармоядор, чакана сотувчи ва машҳур брендлар учун глобал бозор ва асосий савдо йўлаклари бўйлаб намунали хизмат кўрсатадиган ранг-баранг экотизим яратилади.
Тилладан барпо этиладиган “Gold Street” кўчаси эса Дубайда вужудга келадиган ер юзидаги илк "Олтин уйи" асосини ташкил қилади.
Г.Сатторова. ЎзА