Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дубайда коронавирусни аниқлашда итлардан фойдаланилмоқда
10:15 / 2020-08-17

Дубай ҳокимияти аэропортда коронавирусга қарши курашга ёрдам бериши учун кинолог ва итларни жалб этмоқда, деб хабар тарқатди “Travel and Leisure”.


Дубай ҳокимияти аэропортда коронавирусга қарши курашга ёрдам бериши учун кинолог ва итларни жалб этмоқда, деб хабар тарқатди “Travel and Leisure”.

Жониворларнинг вазифаси коронавирусга чалинган йўловчиларни ҳидлашдан иборат. Тадқиқот пайтида итлар вирус юқтирганларни аниқлаш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этди.

Итнинг ҳид билиш қобилияти инсонникидан бир неча марта кучли, шу боис ҳам бомба ёки гиёҳванд моддани аниқлашда кўпинча итларга мурожаат қилишади.

Дубай аэропорти дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши курашга итларни жалб этди. Эътиборли жиҳати шундаки, жониворлар йўловчига тегмайди, масофадан туриб ишлайди.

Дубай июль ойидан бошлаб сайёҳлар учун очиқ, деб эълон қилинган. Фақат саёҳатчидан COVID-19 йўқлиги ҳақида маълумотнома сўралади.