Дубайда автомобилда кириш мумкин бўлган улкан савдо маркази қурилади
Яқин Шарқдаги энг йирик савдо ва кўнгилочар марказларидан бўлиши кутилаётган “Dubai Square Mall” уч йил ичида очилади, деб хабар бермоқда “Time Out Dubai” нашри.
Лойиҳа “Emaar Properties” компанияси томонидан “Dubai Creek Harbour” ҳудудида амалга оширилади.

Қурилиш қиймати 50 миллиард долларга баҳоланмоқда ва мажмуа шаҳар марказидан уч баравар катта бўлиб, уни минтақадаги энг йирик савдо марказларидан бирига айлантиради.

Таъкидланишича, “Dubai Square Mall”нинг асосий хусусияти – унинг машинада кириш мумкин бўлган инфратузилмасидир. “Emaar Properties” асосчиси Алаббарнинг сўзларига кўра, лойиҳа шунингдек, хизматни оптималлаштириш учун сунъий интеллект тизимларини бирлаштиради.
С.Раҳимов, ЎзА