Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дубайда Араб Медиа форуми бошланди
17:08 / 2022-10-04

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

3000 дан зиёд ҳукумат амалдори, амирлик, араб ва халқаро медиа институтлари раҳбарлари, нуфузли қарор қабул қилувчилар, фикр етакчилари, тадбиркорлар ва инноваторлар иштирокида Араб Медиа форуми иш бошлади, деб хабар берди “WAM”. Медиа сектори билан боғлиқ бўлганлар ушбу тадбир доирасида бирлашди.

Мадинат-Жумайрада ўтказилаётган, 20 йиллиги нишонланаётган икки кунлик анжуманнинг биринчи кунида уч асосий сектор – журналистика, телевидение ва рақамли медиа соҳасидаги таниқли араб мутахассислари тақдирланади.

Форумда асосий сессиялардан ташқари панел муҳокамалари, соҳадаги сўнгги тенденциялар муҳокамасига бағишланган 20 дақиқалик кичик сессиялар ҳам бўлиб ўтади.

Араб ОАВ манфаатдор томонларнинг энг катта йиғилиши давомида янги тенденциялар, технологиялар, илғор платформа ва воситаларнинг минтақадаги ижобий таъсирини қандай ошириши мумкинлиги билан яқиндан танишади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА