Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дубайда 31-савдо фестивали бошланди
11:50 / 2025-12-12

БААнинг Дубай иқтисодиёти ва туризм департаменти маълум қилишича, 38 кун давом этадиган фестивалда иштирокчилар жаҳон даражасидаги харидлар, эксклюзив таклифлар, кенг кўнгилочар дастурлар, ютуқли лотереялар ва қизиқарли оилавий тадбирлардан баҳраманд бўлишади.

Таъкидланишича, мазкур фестиваль 1996 йилда ташкил этилганидан бери савдо лойиҳаси глобал маданий ҳодисага айланган. Бу йилги тадбир мингдан ортиқ дронлар шоуси ва тунги мушакбозлик билан уйғунлаштирилади. 

Бу йил меҳмонлар 27 та янги ресторанлар ва 56 та чакана савдо лойиҳалари, жами 100 дан ортиқ эксклюзив маҳсулотлардан баҳраманд бўлишади. Қолаверса, бепул концертлар, интерактив санъат форматлари ва янги томоша нуқталари билан таъмирланган майдон ташриф буюрувчилар учун унутилмас лаҳзаларни тақдим этиши кутилмоқда.

Г.Сатторова, ЎзА