Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дубай жорий йилда нақд пулдан воз кечмоқчи
17:09 / 2026-01-09

2026 йил охирига келиб БААнинг Дубай шаҳрида молиявий операцияларнинг 90 фоизи рақамли шаклда амалга оширилади, бу эса иқтисодий ўсишни йилига 8 миллиард доллардан кўпроққа ошириши мумкин, деб ёзмоқда “Time out Dubai” нашри.

Таъкидланишича, Амирликда нақд пулсиз тўловларга ўтиш стратегияси илк бор 2024 йил октябрда эълон қилинган. Ушбу режани амалга ошириш воситалари банк ва бошқа иловалар, карталар ва келажакда рақамли тўловларда сунъий интеллектга асосланган инновацияларни ўз ичига олади

Шаҳарда дўконларнинг 100 фоизи рақамли тўловларни қабул қилиши ва маҳаллий аҳоли тўлиқ рақамли тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлиши режалаштирилган.

Дубай маъмурияти шунингдек, шаҳар аҳолисига молиявий технологиялар бўйича бир қатор хизматларни тақдим этишни хоҳлаётганини маълум қилди.

Ў.Алимов, ЎзА