Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дубай йўлларида робот-полиция пайдо бўлади
17:14 / 2024-03-01

Тез орада Дубай йўлларида робот-полиция пайдо бўлиши мумкин. Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига жалб этилаётган бундай ноодатий ходимнинг асосий вазифаси велосипед ва скутер ҳайдовчилари томонидан содир этилган қоида бузарликни аниқлаш. Роботлар 2024 йил март ойи бошидан хизмат бошлаши кутиляпти.

Хорижий ОAВ хабар беришича, “Jumeirah-3” қумли соҳилда синов амалиётининг дастлабки босқичи ўтказилади. Дубай маъмурияти полиция фаолиятига бундай инновацион ёрдам қай даражада самарали кўмаклашини, келажакда робот-полициячидан кенг фойдаланиш имконияти эҳтимолини ўрганади.

Робот велосипед ва электроскутер ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидасига риоя қилишини назорат қилади. Робот сунъий интеллект ёрдамида турли хил қоида бузарликларни, масалан шахсий хавфсизлик қоидасига риоя қилмаслик, яъни дубулға киймаслик, тақиқланган жойда тўхташ, скутерда бир вақтнинг ўзида бир неча одам билан ҳаракатланиш, мўлжалланмаган йўлакдан юриш каби ҳолатларни аниқлайди.

Қоидабузарлик аниқлангач, мослама маълумотни таҳлил қилиш учун полиция маҳкамасига топширади. Қоидани бузган фуқарога 300 дирҳамгача жарима солинади.

Таъкидланишича, робот ҳолат юзасидан 85 фоиздан ортиқ аниқлик билан хулоса чиқаради, муайян маълумотни 5 сония ичида узатади. Радар қамрови 2 километргача. Деярли ҳар қандай об-ҳаво шароитида самарали ишлайди. 1 ярим метр радиусда ҳар қандай объект ёки одамни сезса, бутунлай тўхтайди. Айни хусусияти билан йўл ҳаракати қатнашчилари хавфсизлигини юқори даражада таъминлайди.