Дубай кўргазмасида Ҳиндистоннинг қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Бирлашган Араб Амирликлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган авиация кўргазмаси намойиши чоғи Ҳиндистон ҳаво кучларига қарашли “Tejas” самолёти ҳалокатга учради.
Учувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда ҳинд ҳарбий делегацияси вакили ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилган.
Кўп мақсадли, бир двигателли, товушдан тез ҳаракатланадиган қирувчи самолёт - “Tejas”нинг 60 фоиз қисми “Hindustan Aeronautics Limited” ва Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги томонидан 30 йиллик саъй-ҳаракат натижасида ишлаб чиқилган. Ҳукумат бундай енгил жанговар самолёт лойиҳасини 1983 йил маъқуллаган. Дастлаб учоқ Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан 1994 йил хизматга жалб қилиниши режалаштирилганди.

Бинобарин, қурилма 2015 йилга келибгина фойдаланишга топширилди.

Ҳалокат сабабини аниқлаш учун тергов қўмитаси тузилгани айтилмоқда. “Gulf News” тарқатган хабарга кўра, айни пайт намойиш майдонида парвозлар тўхтатилган.
С.Раҳимов, ЎзА