Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дубай ишбилармон аёллар кенгаши” меҳнат бозорида рақобатни оширади
12:30 / 2022-07-22

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Дубай ишбилармон аёллар кенгаши профессионал ишбилармон аёллар ва тадбиркорлар эҳтиёжини қондириш учун турли мавзуда ихтисослаштирилган ўқув семинарлари ва бизнес учрашувларини якунлади.

Ўтган ой 250 дан зиёд хотин-қиз иштирокида бўлиб ўтган тадбирларда аёллар саломатлиги ва фаровонлиги, тадбиркорлик муҳитида бошланғич кўникма, шахсий ва касбий кўникмага сармоя киритиш, иш маҳсулдорлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ишбилармон аёлларга бизнес муҳити ва кундалик ҳаёт муаммоларидан холи соғлом ҳаёт тизимини ўзлаштиришда ёрдам бериш учун "Аёллар саломатлиги ва фаровонлиги конференцияси" интерактив мулоқоти орқали касбий ҳаётга мослашиш, шахсий ва профессионал даражада муваффақиятга эришиш дастури кўриб чиқилди. Дастур тиббий ёрдам ва инсон тараққиёти соҳасидаги илғор тажриба, техника ва имкониятни кўриб чиқиш ҳамда янада мувозанатли ва муваффақиятли ҳаётни, соғлик учун ғамхўрликни таъкидлашга қаратилган.

Бизнесни ривожлантириш бўйича директор Надин Халабий кенгашнинг мақсади аёллар ва тадбиркорлар кўникмасини ривожлантириш, уларнинг мақсадга эришиш йўлида касбий ва шахсий тажрибасини оширишдан иборат эканини қайд этди.


Муҳаррама Пирматова, ЎзА