Дубай ҳукумати медиа бўлими бош директори павильонимизда
Абу Дабида бўлиб ўтаётган "Жаҳон Медиа конгресси" доирасида ташкил этилган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги кўргазмасига Дубай Медиа кенгаши вице-президенти ва бошқарувчи директори, ҳукумат медиа бўлими бош директори Мона Ғаним Ал-Маррий ташриф буюрди.
Юқори даражадаги меҳмон миллий қадриятларимиздан сўзловчи атлас ва беқасам матолар, дўппи ва ўймакор буюмларимизни юқори баҳолади:
– Оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг ривожланиш истиқболи ва стратегиясини ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Бугун ахборот агентликлари ўртасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, бир-биримизга яқинлашиш учун майдон яратилди.
Шу маънода “Жаҳон Медиа конгресси” халқаро доирадаги йирик анжуман эканини алоҳида қайд этиш жоиз. Албатта, бундай кўргазмаларда асосий шерикларимиздан бири сифатида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги иштирок этишидан манфаатдормиз.
Муҳаррама Пирматова, Ёқубжон Мелибоев (сурат), ЎзА
Абу Даби шаҳри