“Дубай-2025”: 6 боксчимиз финалга йўл олди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси финал босқичига йўлланма олди.
Чемпионатнинг ярим финал босқичида 9 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Улар орасида Абдумалик Халаков (-60 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Жавоҳир Умматалиев (-80 кг), Тўрабек Ҳабибуллаев (-92 кг) ва Арман Маханов (+92 кг) 13 декабрь куни ўтказиладиган ҳал қилувчи финал баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Афсуски, Асилбек Жалилов, Фазлиддин Эркинбоев ва Хўжаназар Нортожиев ўз вазн тоифаларида жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА