“Dubai Muscle Classic”га ўзбекистонлик спортчилар зафар қучди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бодибилдинг ва фитнесс бўйича ўтказилган халқаро “Dubai Muscle Classic” турнирида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятга эришди.
Нуфузли мусобақада ўзбекистонлик 5 нафар спортчи иштирок этган бўлса, улардан Баҳромжон Боймирзаев олтин медалга эгалик қилди.
Шунингдек терма жамоамиз аъзоларидан Иброҳим Латиов, Умаржон Ҳўжанов ва Хуршид Ботиров шоҳсупанинг 2-поғонасидан жой эгаллаган вазиятда яна бир иқтидорли спортчимиз Шохрухмирзо Эргашев бронза медалини қўлга киритди.

Айтиш лозим, Дубай турнирига қадар ўзбекистонлик бодибилдинг усталари АҚШда ўтказилган “Mister Olympia” турнирида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаганди.
Т. Рўзиев, ЎзА