Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Dubai Cup”: Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қайси жамоалар билан ўйнайди?
17:58 / 2019-11-12

U-23 Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда йиғин бошлади.


U-23 Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда йиғин бошлади.

Олимпия терма жамоамиз БАА йиғини доирасида “Дубай халқаро футбол мусобақаси”да иштирок этади.

Жорий йилги “Dubai Cup” мусобақасида қитъамизнинг 8 та – БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

19 ноябрга қадар давом этадиган турнирда ҳар бир терма жамоа 4 тадан ўйин ўтказади. Якунда энг кўп очко жамғарган терма жамоа мусобақа ғолиби бўлади.

photo5354961737595595946.jpg

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби саналади. Бу йил учинчи марта ўтказилаётган мазкур турнирнинг ўтган йилги мавсумида вакилларимиз бош совринга эга чиқишган эди.

Бугун турнир ташкилотчилари ҳамда иштирокчи терма жамоалар расмийлари иштирокида мусобақа олди йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мусобақанинг қонун-қоидалари, ташкилий масалалар, жамоалар ўйинларни қандай рангдаги либосда ўтказиши каби масалалар муҳокама этилди.

photo5357442983152167782.jpg

Тақвимга кўра, Осиё чемпионати финал босқичида бир гуруҳдан ўрин олган терма жамоалар “Dubai Cup”да ўзаро тўқнаш келмайди. Таъкидлаш жоиз, “Dubai Cup-2019”да VAR тизимидан ҳам фойдаланилади. 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақа доирасидаги дастлабки учрашувини эртага Ироқ олимпия термасига қарши ўтказади.

“Dubai Cup-U23” тақвими: 

13 ноябрь

Ўзбекистон – Ироқ 

15 ноябрь 

Ўзбекистон – Иордания 

17 ноябрь

Ўзбекистон – БАА 

19 ноябрь

Ўзбекистон – Саудия Арабистони