Дуал таълимга асосланган ҳамкорлик
Қарши давлат техника университети ҳамда “TAT COLA” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ўртасида дуал таълимни жорий этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Битим Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова, ҚарДТУ ректори Шерзод Неъматов ва “TAT COLA” МЧЖ раҳбари Аҳмадшоҳ Моҳаммади иштирокида имзоланди.
Меморандум таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан интеграциялаш, дуал таълим ва ҳақ тўланадиган амалиётни ташкил этиш, университетнинг тегишли кафедралари филиалларини корхона ҳузурида очишни назарда тутади.
[gallery-26720]
Ҳамкорлик доирасида талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш ҳамда олий таълим, фан ва саноат интеграциясини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбир якунида иштирокчилар корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Ўлмас Баротов,
Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА