French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Dream Silk” МЧЖ йил охирига қадар 1100 нафар кишини иш билан таъминлайди
11:39 / 2021-10-07

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳамда аввал берилган топшириқлар ижроси билан танишиш ва истиқболдаги режаларни белгилаб олиш мақсадида жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган эди.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ахборот хизматининг маълумотларига кўра, давлатимиз раҳбари ташриф давомида “Dream Silk” МЧЖ корхонасига ташриф буюриб, у ерда Эрон давлати билан ҳамкорликда ташкил қилинган "Теҳрон-Термиз ипак бозори" ҳамда афғонистонлик инвесторлар билан биргаликда йўлга қўйилган "Афғон Азия" жун гиламлари ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан ҳам танишган эди.

«Silk Road Text” МЧЖ тайёр кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона бўлиб, таркибида яна 5 га яқин корхона фаолият олиб бориб, улардан бири "Dream silk" МЧЖ ҳисобланади.

Корхона учун зарур бўлган 70 фоиз ускуна ва жиҳозлар хориждан олиб келинди. 20 октябрдан қурилиш ишлари якунига етиб, 1 ноябрдан ускуналарни монтаж қилиш ишлари бошланиши режалаштирилган. Мазкур корхонада йил охирига қадар 1100 нафар киши иш билан таъминланади.

Гулноза Бобоева, ЎзА