Драупади Мурму Ҳиндистоннинг 15-Президенти сифатида қасамёд қилди
Жорий йил 25 июль куни Ҳиндистон Парламенти марказий залида мамлакатнинг янгидан сайланган Президенти Драупади Мурмунинг қасамёд маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “BBC News” хабар берди.
Қасамёдни Олий суд раиси Нуталапати Рамана қабул қилди. Тадбирда, шунингдек, Бош вазир Нарендра Моди ва собиқ давлат раҳбари Рам Натх Ковинд ҳам иштирок этди.
Мурму Ҳиндистонни 2007-2012 йиллар бошқарган Пратибха Патилдан кейинги иккинчи аёл президент ва қабила халқларидан сайланган биринчи президент бўлиб мамлакат тарихида қолади.
Д.Мурму ваколат муддати 24 июль куни тугаган собиқ президент ўрнини эгаллайди.