Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Довюрак жангчи” — жасорат ва садоқатнинг тимсоли (+видео)
16:21 / 2025-09-30

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан Қуролли Кучларимизнинг барча куч тузилмаларида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Довюрак жангчи” интенсив синовлари Миллий гвардия тизимида ҳам гвардиячиларнинг жанговар, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини синовдан ўтказадиган муҳим тадбирлардан бирига айланган.

Навоий вилоятида Миллий гвардиянинг “Кармана” дала-ўқув полигонида бўлиб ўтган синовларда 179 нафар гвардиячи иштирок этди. Улар орасидан 142 нафари, яъни 80 фоизи  “Довюрак жангчи” унвонига сазовор бўлган.

Уч босқичда ўтказилган ўттиздан ортиқ шартларни ўз ичига олган синовларда ҳар бир ҳарбий хизматчи жанговар руҳ, матонат, шижоат билан ўз имкониятларини амалда намоён этди.

Таъкидлаш лозимки, жасорат, маҳорат ва чидамлиликни талаб қилувчи ушбу “Довюрак жангчи” синовларида гвардиячи йигитлар қатори мард ва жасур қизларимизнинг ҳам иштирок этиши қўмондонлик томонидан тизимда гендер тенгликни таъминлашга қаратилаётган чора-тадбирларнинг яққол намунаси ҳамда амалга оширилаётган ишларнинг самарасидир.

Синовда юқори натижаларни қайд этган ва “Довюрак жангчи” унвонига сазовор бўлган гвардиячиларни тақдирлаш мақсадида Миллий гвардия марказий девонида тантанали тадбир ташкил этилди. Унда Миллий гвардия қўмондони сўзга чиқиб, гвардиячилар томонидан намоён этилган  интизом ва садоқатни юксак баҳолади ва “Довюрак жангчи” кўкрак нишонлари тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

Миллий гвардия тизимида шижоат ва масъулият, жасорат ва ватанпарварлик рамзига айланган “Довюрак жангчи” унвони ҳарбий хизматчиларни янги ютуқлар сари руҳлантираётгани баробарида Бурч, садоқат,жасорат шиори остида фидокорона хизматни муносиб рағбатлантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_7d3JuAjwdE" title="“Dovyurak jangchi” — jasorat va sadoqatning timsoli" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА