Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Довюрак жангчи” синовларида аёл ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этди (+видео)
15:43 / 2024-10-10

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг жисмоний тайёргарлигини юқори даражага кўтариш мақсадида ҳар йили “Довюрак жангчи” интенсив синовлари ўтказиб келинади.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Жиззах вилояти “Фориш” дала-ўқув майдонида Миллий гвардия тизимида шартнома асосида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовларни топширди.   

Ҳарбий хизматчилар ўттиздан ортиқ шартни ўз ичига олган уч босқичли синовлардан ўтишди. Хусусан, комплекс куч машқлари, 30 км масофага пиёда юриш ва югуриш ҳамда ягона тўсиқлар йўлагида умумий назорат ҳамда ўқотар қуроллардан амалий отиш машқларини бажарди.  Шунингдек, пичоқ улоқтириш каби интенсив синовларда ҳар бир ҳарбий хизматчи жанговар руҳ, матонат, шижоат билан ўз имкониятларини амалда намоён этди.   

Эътиборлиси, мазкур синовларда бу йил илк бор аёл ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этишди.    

—Мен Миллий гвардия сафида хизмат қилиб келаман. Спорт турлари бўйича Миллий гвардия терма жамоаси аъзосиман. “Довюрак жангчи” интенсив синовларидан муваффақиятли ўтдим. Барча аёл ҳарбий хизматчиларга бу йўлда омад тилайман, — дейди Миллий гвардия офицери Ирода Асилова.   

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LYTrPHzVu2k" title="“Dovyurak jangchi” sinovlarida ayol harbiy xizmatchilar ham ishtirok etdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ҳарбий анъаналарни шакллантириш, доимий юқори жанговар шайликни сақлаш, ҳарбий хизматчиларда ўз кучига бўлган ишонч ҳиссини тарбиялашга хизмат қиладиган “Довюрак жангчи” интенсив синовларидан муваффақиятли ўтган ҳарбий хизматчилар келгусида албатта ёш сафдошларига намуна бўлади.     

“Довюрак жангчи” фарқловчи нишони Миллий гвардия қўмондони томонидан тантанали равишда топширилади.   

Нигора Раҳмонова, ЎзА мухбири