Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Довонда мураккаб об-ҳаво, лекин ҳаракат барқарор
11:02 / 2026-02-12

Аҳолининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ҳамда тоғли ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган ноқулай об-ҳаво шароитида йўл инфратузилмасини барқарор сақлаш доимий эътиборда.

Айниқса, стратегик аҳамиятга эга бўлган Қамчиқ довонида транспорт ҳаракатининг узлуксизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Айни пайтда мазкур йўналишда об-ҳаво шароити ўзгарувчан бўлиб, тегишли хизматлар томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, А373 “Тошкент–Оҳангарон–Ангрен–Қўқон–Шаҳрихон–Андижон” автомобиль йўлининг 80—137 километрлари оралиғида ёмғир, 137—158 километрлари оралиғида эса қор ёғмоқда. Ҳудудда туман кузатилиб, ҳаво ҳарорати +1 даражани ташкил этмоқда. Йўлларда кўриш масофаси 900 метр атрофида бўлиб, шамол тезлиги 2–10 м/с, ҳаво намлиги эса 81 фоизни ташкил қилмоқда.  

Қор ёғаётган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқликнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, тун-кун махсус машина ва механизмлар ёрдамида қум-туз аралашмаси сепиш ҳамда йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА