Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстона муносабатлар янада ривожлантирилади
11:40 / 2025-04-15

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоиловнинг Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича делегация раҳбари Т.Здеховский бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқотда меҳмон томонга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти, қўмиталар, комиссиялар, депутатларнинг асосий вазифалари бўйича батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, жорий йил 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган биринчи Европа Иттифоқи – Марказий Осиё саммити якунлари хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.  

Ўз навбатида, делегация раҳбари Европа Иттифоқи ва минтақа давлатлари ишончли ҳамкорларга айланаётганини таъкидлади. Т.Здеховский “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Парламент ҳамкорлик қўмитасининг 18-йиғилиши ўтказилаётгани апрель бошида бўлиб ўтган Европа Иттифоқи – Марказий Осиё саммитининг мантиқий давоми эканини алоҳида қайд этди.  

Унга кўра, бу тарихий воқеа минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришдан икки томон ҳам сиёсий манфаатдор эканини тасдиқлайди ҳамда кўп йиллик муносабатлардаги янги босқичдир.

Шунингдек, у Парламент ҳамкорлик қўмитасининг 18-йиғилиши ва унинг доирасида ўтказилаётган учрашувлар икки минтақа мамлакатлари ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ҳамда чуқурлаштиришга хизмат қилишини маълум қилди.

Мулоқот давомида томонлар парламентлараро ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

М.Комилова, ЎзА