French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстликда "Ёшлар истироҳат боғи" фойдаланишга топширилди
09:10 / 2022-09-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик тантаналари давом этаётган шу кунларда Жиззах вилояти Дўстлик туманида “Ёшлар истироҳат боғи” қайтадан реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди. Бу ҳудуд ёшларига чинакамига байрам туҳфаси бўлди.

Умумий майдони 3 гектарни ўз ичига олган боғда бугунги кунда 9 та замонавий аттракцион ва бошқа кўнгилочар лойиҳалар ўрнатилди. Шу билан бирга умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш шохобчалари аҳоли ихтиёрига топширилди. Натижада 60 нафар ишсиз ўғил-қизнинг бандлиги таъминланди.

[gallery-8631]

Очилиш маросимида туман ҳокимлиги жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида ёшларнинг мароқли ҳордиқ чиқариши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб чиқдилар.

– Боғда лойиҳаларни амалга ошириш учун ташаббускор тадбиркорлар томонидан жами 2 миллиард 85 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилди. Шундан имтиёзли банк кредити 1 миллиард 721 миллион сўмни ташкил этади. 364 миллион сўми тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобига тўғри келади, - дейди Дўстлик тумани ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Исмат Қаршибоев. – Боғни реконструкция қилишда соҳадаги энг сўнгги лойиҳалардан фойдаланилди. Туман марказининг салқин ҳудудида барпо этилган масканда аҳоли, айниқса, ёшлар ва болаларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликлар яратилган.

 

 
Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат),ЎзА