English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстликда ёғ-мой корхонаси иш бошлади
19:04 / 2025-10-15

Жорий йилнинг 7 июль куни Жиззах вилоятида саноат салоҳиятини тиклаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида навбатдаги амалий қадам қўйилди. Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари асосида “Ўзмиллийбанк” АЖ ташаббуси билан Дўстлик туманидаги фаолияти тўхтаган ёғ-мой заводи қайта тикланиб, бугунги кун талабларига мос равишда замонавий ишлаб чиқариш корхонасига айланди.

“AF-OLAM” масъулияти чекланган жамият томонидан амалга оширилган лойиҳа доирасида “Ўзмиллийбанк”нинг Жиззах вилояти бошқармасининг балансида бўлган 35 миллиард сўмлик асосий ишлаб чиқариш бинолари ва ускуналар қулай шартларда хусусий секторга ўтказилди. Мазкур келишув 7 йиллик муддатга, 12 ойлик имтиёзли давр ва 10 фоиз бошланғич тўлов асосида фоизсиз тўлаш шарти билан амалга оширилди.

Қисқа муддатда қайта жиҳозланган корхона бир кунда 200 тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга бўлди. Айни пайтда бу ерда 120 нафар янги иш ўрни яратилган бўлиб, туман аҳолисининг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган, маҳсулот сифатини назорат қилиш тизими жорий этилган.

Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев корхонада бўлиб, унинг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида ҳоким корхона раҳбарияти билан келгуси режалар, экспорт салоҳияти, янги маҳсулот турларини жорий этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш каби масалаларни муҳокама қилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА