ФОТОРЕПОРТАЖ
Жиззах вилояти Дўстлик туманида корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида спортнинг бир қатор турлари бўйича ўтказилган мусобақалар якунига етди. Хусусан, мини-футбол бўйича “Ҳоким кубоги”, аёллар ўртасида волейбол бўйича “Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги” ҳамда кураш бўйича “Прокурор кубоги” беллашувлари ташкил этилди.
Мусобақаларда 1 минг 500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди, беллашувларни қарийб 10 минг нафар томошабин кузатиб борди.
[gallery-27867]
Якуний натижаларга кўра, аёллар ўртасидаги волейбол баҳсларида туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси 1-ўринни эгаллади. Мини-футбол мусобақасида 20-умумтаълим мактаби жамоаси ғолиб бўлди. Кураш баҳсларида эса кучли полвонлар совринли ўринларни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида туман ҳокими Шавкат Дарвишев, туман прокурори Самандар Раззоқов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ғулом Маматқулов иштирок этди. Жамоаларга медаллар, дипломлар, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари топширилди.
Тадбир якунида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, спорт мусобақаларини тизимли равишда давом эттириш, беллашувларни маҳаллалар кесимида ташкил этиш белгиланди.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА