Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстлик ва ҳамкорлик рамзи (видео)
14:50 / 2024-01-25

Самарқанднинг диққатга сазовор гўшалари, тарихий обидалари улуғворлиги ва бетакрорлиги билан дунё сайёҳларини ўзига жалб этиб келади. Хусусан, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, ҳамкорлик, қолаверса, улуғ мутафаккир Конфуций даҳосига эҳтиром рамзи сифатида бунёд этилган Конфуций хиёбони кўҳна шаҳар кўркига кўрк қўшиб турибди.

[gallery-15620]

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019 йилда ташкил этилган хиёбон Хитой маданияти ва тарихини ўзида мужассам этган. Хиёбонни яратишда Хитой меъморчилиги анъаналари ва ландшафт дизайнига алоҳида эътибор қаратилган. Ёғоч айвонлар, тунги ёритгичлар – барча-барчаси Хитой архитектураси бўйича амалга оширилган. Илм уммонида ўзига хос ўринга эга бўлган Конфуций етуклигининг бетакрор композицияси сифатида бунёд этилган хиёбон ёш авлодни маърифатга ундовчи муаззам манзилдир.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/Ekmx5mHRPDI" title="Doʻstlik va hamkorlik ramzi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА