Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дўстлар: Эмомали Раҳмон ва Си Цзиньпин” номли янги китоб нашр этилди
01:57 / 2025-10-04

Садриддин Айний номидаги Адабиёт жамғармаси тожик дипломати Муҳаммад Эгамзод ва хитойлик публицист Гэ Чжилининг “Дўстлар: Эмомали Раҳмон ва Си Цзиньпин” китобини чоп этди. Бу ҳақда “Ховар” хабар берган.

Рамзий ном билан нашр қилинган бу асар Тожикистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликнинг ишончли пойдеворини яратаётган икки кўзга кўринган замонавий етакчи ўртасидаги қалин дўстликка бағишланган.

Тожик тилида нашр этилган китоб муаллифлари айни пайт матнни хитой ва рус тилларига ўгириш бўйча иш олиб боришяпти.

Ҳозир Тожикистоннинг Украинадаги элчихонасида маслаҳатчи лавозимида фаолият юритаётган Муҳаммад Эгамзод ушбу асар саккиз йиллик машаққатли меҳнат самараси эканини таъкидлади. Ижодкорлар XXI  асрнинг икки атоқли давлат арбоби — Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг сиёсий йўли ва муваффақиятларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида қалам тебратган.

Гэ Чжили услуб ва мазмун узвий уйғунлашган мазкур нашрнинг алоҳида аҳамияти ва ўзига хослигига тўхталаркан, муаллифлар мазмунни китобхонга нафис ва тушунарли тилда тақдим этишдек мураккаб вазифани ўта масъулият ва илҳом билан бажаришга ҳаракат қилганини айтди.

М.Пирматова, ЎзА