Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дорихонада ноқонуний сотилаётган кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди
14:43 / 2022-02-24

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан “Z.” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда дорихона сотувчиси 5 дона “Тебантин” номли дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинди.

 Ушбу дорихонадан тегиши ҳужжатлари бўлмаган сотиш учун мўлжалланган 290 дона “Тебантин” ва 2 минг 572 дона “Карбамазипин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Худди шундай, Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.И. 42 дона “Регапен” ва 5 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини фуқаро А.га ўтказган вақтида ушланди.  

Унинг бошқарувидаги автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда кучли таъсир қилувчи 32 дона “Регапен”, 12 дона “Тропикамид”, 8 донадан “Рибоксин” ва “Магвит” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25,186-3-моддаси ва 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

ЎзА