Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган корхоналарга имтиёзлар берилади
18:35 / 2022-04-12

Экспортбоп доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш мақсадида бу соҳага кооперация ва оилавий тадбиркорлик учун назарда тутилган барча имтиёз ва молиялаштириш тартиблари татбиқ этилади.

Президент ҳузурида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича давом этаётган йиғилишда бу ҳақда маълум қилинди.

Молия вазирлигига аҳоли томорқаси учун қудуқ қазишга қўшимча 50 миллиард сўм ажратиш топширилди. Жорий йилда заъфарон плантацияларини камида 5 бараварга кўпайтириш чоралари кўрилади.

Эндиликда доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган корхоналар:

– 2025 йил 1 январга қадар ускуна ва эҳтиёт қисмлар, хомашё импортида божхона божидан озод қилинади;

– тайёр маҳсулотлар экспорти учун транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади;

– ҳар 10 гектар плантацияларга сув чиқариш учун 600 минг сўмдан субсидия ажратилади;

– доривор ўсимликлар плантацияларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Янги лойиҳаларни бошлашга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 100 миллиард сўм ажратилади.

ЎзА