Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дорихоналарда карантин талаблари бузилмоқда
17:05 / 2020-09-28

Ишчи гуруҳ томонидан вилоят ҳудудидаги бозорлар ва савдо дўконлари, аҳоли гавжум бўлган масканлар ўрганилиб, санитария талабларига жавоб бермайдиган айрим субъектларга тегишли тартибда чоралар кўрилди.


Аҳоли ўртасида карантин тартибларини кенг тарғиб этиш, вирус хавфидан огоҳлантириш, қоидабузарлик ҳолатларига чек қўйиш, лозим бўлса, қонуний чора кўриш мақсадида Наманган вилояти Миллий гвардия, ички ишлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармлари, Санитария-эпидемиология назорати инспекцияси вакилларидан иборат махсус вилоят ишчи гуруҳи ташкил этилган.

Ишчи гуруҳ томонидан вилоят ҳудудидаги бозорлар ва савдо дўконлари, аҳоли гавжум бўлган масканлар ўрганилиб, санитария талабларига жавоб бермайдиган айрим субъектларга тегишли тартибда чоралар кўрилди.

Жумладан, аҳолига хизмат кўрсатаётган айрим дорихоналарда карантин қоидалари қўпол равишда бузилаётганлиги аниқланди. Оралиқ масофа сақлаш, харидорларнинг тана ҳароратини ўлчаш тартиби умуман жорий этилмаган дорихонада тиббиёт қўлқописиз, фуқаролар соғлиғига жиддий хавф солиб хизмат кўрсатаётган дорихона ходимларига нисбатан маъмурий баённома тузилди.

Ишчи гуруҳ томонидан мактабларда яратилган шароитлар ўрганилганда, шаҳарда мактаблар, хусусан 63-умумтаълим мактаби карантин қоидаларига тўлақонли амал қилган ҳолда фаолият юритаётганига гувоҳ бўлинди.

Карантин чекловлари юмшатилганидан сўнг тўй ва маъросимлар ўтказишга рухсат берилган бўлсада, ушбу тадбирлар белгиланган тартибда ўтказилиши лозимлиги борасида маҳаллаларда доимий тушунтириш ишлари олиб борилмоқа.

Ишчи гуруҳнинг рейд тадбирлари барча ҳудудларда ҳар куни эрта тонгдан кун ботгунга қадар ўтказилмоқда. Мақсад карантин қоидаларини тарғиб этиш орқали аҳоли орасида вирусга чалиниш ҳолатларини камайтиришдир.

photo_2020-09-28_17-02-23.jpg

photo_2020-09-28_17-02-20.jpg