Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
17:44 / 2024-03-25

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Бунёдкор» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган «Isuzu» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда фуқаролар И.М. ва У.И. хорижда ишлаб чиқарилган 470 турдаги ҳеч қандай ҳужжатсиз 19 214 дона дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келаётгани аниқланди. Ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Н. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, туман ҳудудидаги савдо маркази автотураргоҳида жами 35 қути «Авастин» номли дори воситасини фуқаро М.Я.га 158 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарида. 

ЎзА