Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди
13:22 / 2022-04-28

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 апрелдаги тегишли қарори билан Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги марказ муассиси ҳисобланади.

Дори воситалари клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этиш, республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш, “Зарур клиник амалиёт (GCP)” талабларига мувофиқ дори воситаларинининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш, женерик дориларнинг оригинал дориларга фармокологик биоэквивалентлигини аниқлаш, клиник тадқиқот субъектида дори воситаларининг фармакокинетик тадқиқотларини ўтказиш марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди. 

Марказ Зангиота туманидаги “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудига жойлаштирилади. Қурилиш, тиббий техника, клиник ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ишлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳаси доирасида Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. 

Марказ пуллик хизматлар кўрсатади. Қолаверса, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб қилади. 

ЎзА