Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дори воситаларини маҳаллийлаштириш кўрсаткичлари ошмоқда
15:31 / 2025-05-22

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Адолат” СДП фракцияси билан ҳамкорликда “Аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлаш — давр талаби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда депутатлар, мутахассислар ва экспертлар соҳадаги ютуқлар, шу билан бирга, мавжуд камчилик ва муаммолар, уларни бартараф этиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини қизғин муҳокама қилди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, юртимиз аҳолисини арзон ва сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техника билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Соҳага оид 50 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш, фармацевтика тармоғини ривожлантиришга хизмат қилиб келмоқда.  

Қайд этилганидек, 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепцияси доирасида ҳар йили 300 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш жорий этилди. Натижада ўтган йилларда стоматология, онкология, токсикология ҳамда пульмонология гуруҳларига кирувчи дори воситаларини маҳаллийлаштириш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошди.  

Тадбирда сўз олган депутатлар дори воситалари бозоридаги нархларни тартибга солиш, миллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, давлат харидларида очиқлик ва рақобат муҳитини шакллантириш масалаларига эътибор қаратди. Шунингдек, қонун ва қонуности ҳужжатларнинг ижросини мунтазам ўрганиб бориш, соҳада ечимини кутаётган масалаларни бартараф этиш бўйича таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

М.Комилова, ЎзА