Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратилган маблағ 3 бараварга оширилади
11:05 / 2021-05-27

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида бирламчи тиббий-санитария муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

Қарорга кўра, 2021 йил 15 июндан бошлаб бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу мақсадлар учун жорий йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 165 миллиард сўм маблағ ажратилади ҳамда 2022 йилдан бошлаб ушбу харажатлар учун зарур бўладиган маблағлар Давлат бюджетидан йўналтирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт соҳасида инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобига ҳар бир вилоят кесимида иқтисод қилинадиган маблағларни аниқлашга масъул этиб белгиланди.

 

ЎзА