Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дори воситалари ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
12:01 / 2023-03-24

Фуқаро Н.М. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, ўзининг “Spark” русумли автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 271,8 миллион сўмлик 9 турдаги жами 17 минг 904 дона дори воситаларини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб келаётгани аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фош этилган ҳолат бўйича дорилар  ашёвий далил сифатида олинган.  

Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА