Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Донорлик – инсонийликнинг ёрқин ифодаси
15:13 / 2025-06-17

Маълумки, инсон саломатлиги учун донорликнинг аҳамияти жуда катта. Сабаби, шундай хасталиклар борки, донор қони керак бўлади. Қонни сунъий тарзда ишлаб чиқишнинг эса имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорлардир.

Шунга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти ҳамда Республика Қон қуйиш маркази ҳамкорлигида “Мен ҳам донор бўла оламан!” шиори остида хайрия акцияси бўлиб ўтди.

Акция доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимлари кўнгилли равишда қон топшириб, инсон ҳаётини сақлаб қолиш йўлидаги ўз ҳиссасини қўшди.  

Тадбир жараёнида тиббий назорат, санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинди. Қон топширган ҳар бир ходимга керакли тавсиялар берилди.  

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, донорлик нафақат қон олувчи, балки қон берувчининг саломатлиги учун ҳам фойдали ҳисобланади. Донорлар бошқаларга нисбатан 5 йил кўпроқ умр кечириши кузатилган.  

Гулноза Бобоева, ЎзА